2023 йил 3 август куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми (Ўзбек форуми) Bankwatch Network кўмагида Ўзбекистондаги энг йирик пахта етиштирувчи корхоналардан бири бўлган “Indorama Agro” компаниясида инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) “Мустақил лойиҳанинг ҳисобдорлик механизми” (IPAM)га шикоят хати йўллади.

“Indorama Agro” пахта ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун ЕТТБ ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК)дан жами 130 миллион доллар миқдорида кредит олмоқда. Шикоят Ўзбекистондаги “Индорама Агро” компаниясининг Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидаги фаолиятидаги қонунбузарликлар тўғрисида Ўзбек форуми ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг кўплаб ҳисоботлари банк ходимлари ва компания раҳбариятига етказилгани, аммо сезиларли яхшиланишлар бўлмагани ортидан берилган.

Ўзбек форуми ернинг ноқонуний тортиб олиниши, ердан фойдаланиш имконияти йўқлиги, оммавий ишдан бўшатиш ва меҳнат шартномалари суиистеъмол қилиниши оқибатида тирикчилик манбаларини йўқотган, шунингдек, касаба уюшмасини тарқатиб юборишга уринишлар ҳақида хабар берган ўнлаб ишчи ва фермерлар билан суҳбат ўтказди. Бундан ташқари, “Индорама Агро” компанияси билан пахта етказиб бериш бўйича шартнома тузган фермерлар топширилган пахта учун тўловлар кечиктирилгани ва пахта учун минимал нарх белгиланмаган эксплуатацион шартномалардан шикоят қилишмоқда.

Очиқ-ошкора гапирадиган ишчилар ва манфаатдор томонлар таҳдид ва ўч олиш хавфи остида қолмоқда. Ўзбек форуми мониторлари билан суҳбатдан сўнг фермерлар ва ишчилар хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинган ва “халқаро ташкилотлар” билан гаплашмаслик тўғрисида огоҳлантирилган.

“Индорама Агро” лойиҳаси бошланганидан бери маҳаллий ҳамжамиятларга катта зарар етказди. Фермерларнинг ери бир томонлама тартибда, олдиндан уларнинг розилигисиз ва товон пулисиз компанияга берилган. Бунинг ўрнига, фермерларга доимий иш билан таъминлаш борасида бажарилмаган ваъдалар берилиб, эндиликда улар ўз оилаларини боқишга ҳам қийналмоқда, – дейди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми директори Умида Ниёзова. – Биз хабар берган қанчалаб ҳуқуқбузарликларга қарамай, ЕТТБ бу йил компанияга қўшимча 25 миллион доллар миқдорида кредит ажратди. Қани тегишли тартибдаги текширув?”.

“ЕТТБ инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги кўплаб хабарларга қарамай, лойиҳани маъқуллади. Банк лойиҳанинг экологик ва ижтимоий таъсирини самарали баҳолай олмади ва банк стандартлари талаб қиладиган манфаатдор томонларнинг мазмунли иштирокини таъминламади, – деди Bankwatch вакиласи Нина Лесикхина. – ЕТТБ Ўзбекистон пахта сектори билан боғлиқ хатарларни эътиборсиз қолдириб, маҳаллий ҳамжамиятларга зарар етказди. Биз IPAMдан банкни жавобгарликка тортишни ва тегишли чоралар кўрилишини таъминлашни кутамиз”.

Қисқача маълумот

“Индорама Агро” 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати қарори билан буғдой ва пахта етиштириш учун ташкил этилган конгломерат бўлиб, Сингапурда рўйхатдан ўтган “Indorama Group”таркибига киради.

“Индорама” 2016 йилда Фарғона вилоятидаги “Indorama Kokand Textile” корхонасида болалар меҳнатидан фойдалангани юзасидан Ўзбек форуми томонидан ХМКга пахта теримчилари номидан шикоят йўлланишига сабабчи бўлган. Бироқ “Индорама” бошқа банклардан, хусусан, Осиё тараққиёт банки (ОТБ)дан кредит олишда давом этиб, жумладан, яқинда компанияга ковиддан тикланиш ва иқлим ўзгаришини юмшатиш учун 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган.

Матбуот сўровлари учун:

Умида Ниёзова, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми (инглиз, ўзбек, рус)

umida.niyazova@gmail.com

Нина Лесикхина, Bankwatch Network (инглиз, рус)

ninalesikhina@bankwatch.org

Ушбу ҳолат ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қаранг:

Ўзбек форуми, 2021 йил 17 май, “Индорама Агро” Ўзбекистондаги илк мустақил касаба уюшмаси шаклланишига тўсқинлик қиладими?:

https://www.uzbekforum.org/will-indorama-agro-stand-in-the-way-of-uzbekistans-first-independent-trade-union/

Sourcing Journal, 2023 йил 14 февраль, “Better Cotton”нинг Ўзбекистондаги дастури мунозараларга сабаб бўлмоқда:

https://sourcingjournal.com/topics/labor/better-cotton-uzbekistan-indorama-agro-labor-rights-farmers-union-collective-bargaining-417230/

Bankwatch Network, 2021 йил 26 январь, ЕТТБнинг сўнгги сармоялари муносабати билан ўзбекнинг кўзини “пахта” билан юмиш:

https://bankwatch.org/blog/pulling-the-cotton-over-uzbek-eyes-at-latest-ebrd-investment

2021 йил 26 март, Ўзбекистонда мустақил касаба уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги қўшма баёнот:

https://www.uzbekforum.org/joint-statement-regarding-the-establishment-of-an-independent-trade-union-in-uzbekistan/

Озодлик, 2022 йил 15 декабрь, Фермерлар: Кластер бизни қул қилди (ўзбек):

https://www.ozodlik.org/a/32176667.html

Озодлик, 2021 йил 27 март, Ўзбекистонда биринчи мустақил касаба уюшмаси ташкил этилганига бағишланган тантаналар таҳдид ва таъқиблар билан тўхтатилди:

https://www.rferl.org/a/uzbekistan-trade-union-agricultural-workers/31172316.html

Озодлик, 2021 йил 21 май, Ойликлар қисқарганидан норози “Индорама Агро” ишчилари “бетонка”да велонамойиш уюштирди (ўзбек):

https://www.ozodlik.org/a/oyliklar-qisqarganidan-norozi-indorama-agro-ishchilari-betonka-da-velonamoyish-uyushtirdi-(video)/31265705.html