Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми — Берлин шаҳрида жойлашган нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашни мақсад қилган. Меҳнат ҳуқуқлари ва корпоратив жавобгарликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда, биз ҳуқуқбузарликларни фош этиш, маҳаллий фаолларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шаффофлик ва адолатни илгари суриш устида ишлаймиз.

Ташкилот инсон ҳуқуқлари соҳасида таниқли ҳимоячи Умида Ниязова томонидан таъсис этилган ва бошқариб келинмоқда. “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти халқаро тажрибани Ўзбекистон ичида фаолият юритаётган мустақил ҳуқуқ мониторларининг ишончли маҳаллий тармоғи билан уйғунлаштиради.

АСОСЧИМИЗ

Умида Ниязова

Умида Ниязова инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини Ўзбекистонда 2000 йилда бошлаган. У Internews Network, Freedom House ва Human Rights Watch каби ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган.

2007 йилда у сиёсий асосда қўйилган айбловлар билан Тошкентда ҳибсга олиниб, етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Халқаро босим натижасида у тўрт ойдан сўнг озод этилган ва кейинчалик ватанини тарк этишга мажбур бўлган.

2009 йилда Умида Ниязова Берлинда “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилотини таъсис этиб, чет элда туриб ҳам Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятини давом эттирди.

БИЗНИНГ ФАОЛИЯТИМИЗ

  • Маҳаллий мониторинг: Биз Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилишларини ҳужжатлаштириб борувчи, ўқув машғулотлари асосида кўникмалари шакллантирилган маҳаллий фаоллар тармоғини мувофиқлаштирамиз. Улар кўпинча шахсий хавф-хатарга қарамай иш олиб борадилар. Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати бўйича, хусусан пахта ва ипакчилик тармоқларида олиб борилган мониторинг ишлари мамлакатдаги меҳнат ҳуқуқлари бузилишларининг энг тўлиқ архивини яратишга хизмат қилди.

  • Тадқиқот ва адвокация: Биз ҳисоботлар, мақолалар, видеолар ва подкастлар тайёрлаб, уларни халқаро оммавий ахборот воситалари, сиёсатчилар, Жаҳон банки гуруҳи ва БМТ каби халқаро институтлар, шунингдек Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари эътиборига ҳавола этамиз.

  • Глобал ҳамкорлик: Биз Human Rights Watch, Coalition for Rights in Development ва UNCAC Coalition каби ташкилотлар билан ҳамкорлик қиламиз ва шу орқали таъсир доирамизни кенгайтирамиз. Cotton Campaign” коалициясининг яқин ҳамкори сифатида далилларга асосланган ҳисоботларимиз Ўзбекистон пахта саноатида мажбурий меҳнатга барҳам беришга қаратилган адвокация стратегияларини шакллантиришга хизмат қилади.

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

Биз маҳаллий фаоллар билан ишлаб, уларни мониторинг, ҳисобот тайёрлаш ва адвокация кўникмалари билан таъминлаймиз, шу орқали ҳукуматни ҳисобдор қилиш салоҳиятини оширишга кўмаклашамиз. Маҳаллий ва халқаро майдонларда улар учун чиқиш имкониятларини аниқлаб, миллий ва халқаро сиёсатчилар ҳамда ОАВда овозларини кучайтиришга ёрдам берамиз. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари давлат органлари босимига учраганда, биз уларнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва тазйиқдан ҳимоя қилиш учун ўз тармоқларимизни ишга соламиз.

ЭЪТИРОФ ВА МУКОФОТЛАР

2016 йил“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти мониторлари Ўзбекистон пахта далаларидаги мажбурий ва болалар меҳнатини фош этишга қўшган улкан ҳиссаси учун International Labor Rights Forum Defenders Award мукофотига сазовор бўлди.

2018 ва 2019 йиллар — Бизнес соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Human Rights and Business Award мукофотига номзод этиб кўрсатилди.