“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форумиЎзбекистон ҳудудида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолатни бевосита жойида мониторинг қилишни амалга ошираётган кам сонли нодавлат нотижорат ташкилотлардан биридир. Далилларга асосланган ҳисоботларимиз сиёсатчилар, оммавий ахборот воситалари ва халқаро ҳамкорларни хабардор қилиб, қарорлар қабул қилинишига таъсир кўрсатиб, ҳисобдорликни кучайтиради ва бутун дунё бўйлаб адвокацияни мустаҳкамлайди.

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТЛАР

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти тайёрлаган ҳисоботлар халқаро оммавий ахборот воситалари, академик журналлар ва давлат сиёсатига оид ҳужжатларда мунтазам равишда иқтибос қилинади. Бизнинг мониторинг натижаларимиз Жаҳон банки гуруҳи ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда ривожланиш инвестициялари билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги шикоятлар юзасидан текширувлар бошланишига туртки бўлди ва жабрланганлар учун ҳисобдорлик ҳамда ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш мақсадида халқаро қўллабқувватлашни сафарбар этди.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми БМТ механизмлари билан фаол иш олиб боради: сўз эркинлиги ҳамда жазо чораси сифатида мажбурий психиатрия муассасаларига жойлаштириш каби ғайриинсоний амалиётлар бўйича расмий хулосалар қабул қилинишига олиб келган мурожаатлар тақдим этилган. Бу эса Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларига риоя этишига босимни кучайтирди.

МАЖБУРИЙ ВА БОЛАЛАР МЕҲНАТИГА БАРҲАМ БЕРИШ

Нодавлат ташкилотлар, касаба уюшмалари, олимлар ва саноат вакилларидан иборат Cotton Campaign глобал коалициянинг олдинги сафдаги аъзоси сифатида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти Ўзбекистон пахта соҳасида мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам беришда ҳал қилувчи ўрин тутди. 15 йилдан ортиқ давом этган пахта терими мониторинги натижасида мамлакатда узоқ йиллар давомида кенг тарқалган, давлат томонидан жорий этилган тизимли мажбурий меҳнат амалиёти бартараф этилди.

АКТИВЛАРНИ ҚАЙТАРИШ

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти Гулнара Каримованинг ноқонуний йўл билан орттирилган активларини Ўзбекистонга масъулиятли тарзда қайтариш жараёнини илгари суришда муҳим роль ўйнади. Биз бу жараённинг шаффоф ва ҳисобдор бўлишини таъминлаш, шу жумладан фуқаролик жамияти қўмитаси томонидан назорат қилиниши учун иш олиб борамиз.

ЕРЛАРНИ ТОРТИБ ОЛИШ ВА МАЖБУРИЙ КЎЧИРИШЛАР

2018 йилдан буён Ўзбек форум” ташкилоти қишлоқ хўжалиги ерларининг хусусий пахта корхоналарига мажбурий ўтказилиши ҳолатларини мониторинг қилиб, мулк ҳуқуқларининг кенг кўламли бузилиши ва қонунга хилоф кўчиришларни ҳужжатлаштириб келмоқда.

Маҳаллий фаоллар билан ҳамкорликда ушбу ҳуқуқбузарликларни фош этувчи қўшма ҳисобот тайёрланди. Ушбу хулосалар БМТнинг Мос турар жойга бўлган ҳуқуқ бўйича Махсус маърузачиси томонидан 2024 йилдаги ҳисоботида қайд қилиниб, бу унинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида фаоллар тармоғимиз билан мулоқоти натижасида амалга ошди.

ЎЗБЕК ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

“Ўзбек форум фаолиятининг марказида Ўзбекистон фуқаролик жамияти салоҳиятини мустаҳкамлаш, айниқса инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари давлат органлари томонидан тазйиққа учраётган пайтларда уларни қўллаб-қувватлаш туради. Ҳуқуқий ёрдамни таъминлаш ва жамоатчилик қўллаб-қувватлашини сафарбар этиш орқали, Ўзбек форум” ташкилоти жазоловчи чораларни тўхтатишга ҳамда ноҳақ ҳукмларни бекор қилиш учун апелляция муҳокамаларига эришишга муваффақ бўлди.

Тренинглар ва тармоқлар орқали биз фаолларнинг кўникмалари, барқарорлиги ва адвокация салоҳиятини оширамиз. Бу эса бизнинг асосий мақсадимизга хизмат қилиб, ҳуқуқларни ҳимоя қила оладиган ва ҳокимиятни ҳисобдор этадиган, кучли ва ваколатли фуқаролик жамиятини шакллантиради.